Тикувчилик цехи учун

Корхонангизда ишчилар ўзи-ўзини бошқаради

Ҳар бир ишчи ўз ишини, ойлигини ва ҳисоботини телефонидан кўради. Сиз эса — фақат назорат қиласиз.

Дафтар-қоғозсиз
Telegram орқали
QR келди-кетди
9:41 А Ассалому алайкум Акмал ака БУ ОЙДА ИШЛАДИМ 2 450 000 сўм Режа: 3 500 000 сўм 70% БУГУН 145 000 ↑ 12% ҲАФТА 780 000 ↑ 8% ТЎЛАНДИ 1 200K Қолди 1.25M Сўнгги ишларим Барчаси Ёқа тикиш Бугун · 45 дона +67 500 Енг тикиш Бугун · 32 дона +48 000 Кечаги иш 73 дона · тасдиқланди +109 500 Ойлик Тарих Келди Профил
Таниш муаммолар

Ҳар куни дуч келадиган муаммолар

Бу ҳолатлар билан таниш эмасмисиз? Агар "ҳа" десангиз — сиз ёлғиз эмассиз.

Дафтарлар йўқолади

Ой охирида дафтар топилмайди, ёки ишчи рақамни нотўғри ёзган. Низо чиқади.

Ойлик ҳисоблаш — ярим кун

Ҳар ойда калькулятор билан соатлар давомида ҳисоблайсиз. Хато бўлса — қайта бошлайсиз.

Ҳамкорлар билан баҳс

Қанча бердим, қанчаси қайтди, қанчаси тўланди — ҳисоб ноаниқ, ишонч сусаяди.

Ишчи ойлигини тушунмайди

"Менга нега шунча?" — деб сўрайди. Исботлаш учун яна дафтар титиб ўтирасиз.

IshPay нима?

Бутун цехингиз — телефон экранида

IshPay — тикувчилик цехингизни автоматлаштирадиган содда тизим. Ҳеч қандай мураккаб дастур ёки ўқитиш керак эмас.

01

Ишчилар учун — Telegram'да

Иловани юклаш шарт эмас. Telegram'да бот очади ва ишни киритади, ойлигини кўради.

02

Сиз учун — админ панель

Телефон ёки компьютердан кирасиз. Цехдаги ҳар бир иш, ҳар бир сўм кўриниб туради.

03

QR билан келди-кетди

Цех эшигида QR коди. Ишчи келганда скан қилади — вақт автоматик ёзилади.

Телефондан нимани кўрасиз

Ҳар ким ўзига керакли экранни кўради

Ишчи — ўз ишини ва ойлигини. Сиз — бутун цехни.

Ишчи учун

Ишни ўзи киритади — сизга мурожат керак эмас

Ишчи операцияни танлайди, миқдорни белгилайди, "Сақлаш" тугмасини босади.

  • Катта тугмалар — бармоқ билан қулай
  • Операция рақами автоматик ҳисобланади
  • Сиз ҳар бир ишни кўриб тасдиқлайсиз
9:41 Янги иш САНА Бугун, 21 Апрел ОПЕРАЦИЯ ТАНЛАНГ 🧵 Ёқа 1 500 сўм/дона 🪡 Енг 1 500 сўм/дона 🧥 Елка 2 000 сўм/дона 🔘 Тугма 500 сўм/дона МИҚДОРИ 45 дона + Жами ишлайсиз: 67 500 сўм Сақлаш
Ишчи учун

Келди-кетди — QR ни скан қилади ва тамом

Цех эшигида бир QR код осилган. Ишчи келганда телефонини олади, скан қилади — вақт автоматик ёзилади. Ҳеч ким янги фойдаланишни ўргатмай, ўзи билади.

  • Манипуляция имконсиз — вақт серверда ёзилади
  • Ойлик ишчилар учун — автоматик ҳисоб
  • Сиз бугун ким келди — бир кўришда биласиз
9:41 Келди-кетди QR кодни скан қилинг Бугун келдингиз! 08:47 · смена бошланди БУГУН ЦЕХДА 14 та ишчи А К Г +11 Ишни тугатиш (Кетди)
Эга учун

Бутун цехни бир экранда кўрасиз

Бугун ким қанча ишлади, ким келмади, цехда жами қанча маҳсулот тайёрланди — ҳаммаси бир нигоҳда. Телефондан ҳам, компьютердан ҳам.

  • Реал вақтда — ҳар дақиқа янгиланади
  • Ишчилар рейтинги — ким олдинда
  • Кун, ҳафта, ой — истаган даврни танлайсиз
9:41 Хуш келибсиз, Sarvar Textile 3 Бугун Ҳафта Ой Танлаш БУГУН ИШЛАБ ЧИҚАРИЛДИ 3 280 000 сўм +18% кечагидан Ишда 14 /17 Ҳамкорлар 6 Бугунги лидерлар Барчаси → 1 Акмал Юсупов Ёқа · 215 дона 322 500 2 Карим Раҳимов Енг · 168 дона 252 000 3 Гулнора А. Тугма · 420 дона 210 000
Эга учун

Омбор — ҳар бир мато, ҳар бир тугма назоратда

Қанча мато, қанча тугма, қанча ип қолди — реал вақтда кўриб турасиз. Кам қолса тизим ўзи огоҳлантиради. Ҳамкорга берилган ашё — алоҳида назоратда.

  • Ашё қолдиғи — ҳар кунги янги маълумот
  • Кирим-чиқим тарихи — ким қандай олди
  • Ҳисобот — PDF ёки Excel га чиқариш
9:41 ← Орқага Омбор ЖАМИ ЗАХИРА 12.4M сўм КАМАЙГАН 3 та Барчаси Мато Фурнитура Ип АШЁ РЎЙХАТИ Cotton оқ Рулон · кенглик 120см 248 м Етарли Тугма 12мм Қора · пластмасса 180 дона ⚠ Кам қолди Ип № 40 кўк Полиэстр · 5000м ғалтак 34 ғалтак Етарли Zipper YKK 40 см · пластик 920 дона Етарли
Қандай ишлайди

Учта оддий қадам — тамом

Техник билим керак эмас. Телефонингиздаги Telegram билан ҳам уддалайсиз.

Рўйхатдан ўтасиз

Telegram ботда 30 сонияда. Фақат цех номи ва телефон рақам керак. Мастер-код, мураккаб пароллар — йўқ.

Ишчиларга QR юборасиз

Ҳар бир ишчи QR ни скан қилади — ботга киради, исмини ёзади, ўз операциясини танлайди. Тамом.

Улар ишлайди, сиз кўрасиз

Ишчилар ўз ишини киритади. Сиз — тасдиқлайсиз ва ойликни чиқарасиз. Дафтар бой бўлади.

Кимлар учун

Ҳар қандай ҳажмдаги цех учун мос

Оилавий устахонадан то ўрта ҳажмдаги фабрикагача — IshPay мослашади.

5-15

Кичик цех

Оилавий устахона ёки дастлабки жамоа. Дафтардан қутулинг, ойликни тўғри ҳисобланг.

15-40

Ўрта цех

Сменалар, ҳамкорлар, партиялар — ҳаммаси назоратда. Бошқарув тартибли бўлади.

40-100

Катта цех

Кўп операциялар, кўп ҳамкорлар. Ҳисобот ва таҳлил — қуйидан юқорига шаффоф.

Бир неча цех

Бир неча нуқтангиз бўлса ҳам — ҳар бирини алоҳида кўриб, жамини битта экранда.

Сиз нима оласиз

Эга сифатида сиз учун

Вақтингиз, пулингиз, асабингиз — ҳаммаси тежалади.

Ойлик — 5 дақиқада

Ҳамма иш автоматик ҳисобланади. Тугмани босасиз — ведомость тайёр.

Ишчи билан ишонч

Ишчи ҳар бир тийинни ўз телефонида кўради. Низолар йўқ бўлади.

Ҳамкорлар билан тартиб

Ким қанча иш олди, қанчаси қайтди, қанчаси тўланди — ҳаммаси ёзилган.

Йироқдан назорат

Тошкентдамисиз, цехингиз Қўқондами? Телефонингизда ҳамма нарсани кўрасиз.

Ҳисобот — бир босишда

Кун, ҳафта, ой, йил — истаган давр учун. Excel ёки PDF форматида чиқаринг.

Ишчилар мотивацияси

Рейтинг, бонуслар, ойлик реал вақтда — ишчи ўзини қизиқарли ҳис қилади.

Видео қўлланмалар

Ўргатадиган видеолар тайёрланмоқда

Ҳар бир функцияни 1-2 дақиқалик оддий видеодан ўрганасиз. Яқин кунларда YouTube'да чиқади.

Хабар беринг — тайёр бўлганда юборамиз
Бошлаш осон

Цехингизни автоматлаштирамизми?

Telegram'да ёзинг — саволларингизга жавоб берамиз, цехингизга мослаб ёрдам берамиз.

Тўғридан-тўғри боғланинг: @aziz_art_admin